Ру Ўз O`z En

ХОРАЗМ: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИ ДАВЛАТ МУҲОФАЗАСИДА

21 Май 2024 1129

Президентнинг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 10-июндаги ПФ-90-сонли Фармони билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилишда давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги вазифа ва функциялари Инспекция томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Шунга мувофиқ, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг 2024-йил январь-апрель ойларида 57 та ҳолатда 6,2 гектар суғориладиган экин ер майдонлари ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқариш ҳолатлари аниқланиб, 3 миллиард 888 миллион, 47 минг сўм зарар ҳисоблаб чиқилган.

Қонун бузилиш ҳолатлари, жисмоний шахслар фаолияти бўйича 47 та ҳолатда 2.25 гектар майдонга 1 млрд 484 миллион 496 минг сўмлик, юридик шахслар (фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари) фаолияти бўйича 10 та ҳолатда 3.95 гектар майдонга 2 млрд 503 миллион 551 минг сўмлик зарар ҳисобланган.

Мазкур қонунбузарликлар тоифаларга ажратилиб таҳлил қилинганда: - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ноқонуний қурилиш ишлари олиб бориш ҳолатлари бўйича – 56 та ҳолатда 2.5 гектар майдонга 1 млрд 654 миллион 530 минг сўмлик зарар етказилган;

- ноқонуний равишда тупроқнинг унумдор қатламини қазиб олиш орқали зарар етказиш бўйича – 1 та ҳолатда 3.7 гектар майдонга 2 млрд 233 миллион 516 минг сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

Етказилган зарарларни ундириш бўйича 32 та ҳолатда (975 миллион 604 минг сўм) судларга даво аризалари киритилиши таъминланди, 1 та ҳолатда 7 миллион 139 минг сўм зарарни ихтиёрий муддатда тўлаш бўйича огоҳлантириш хати чиқарилди, 24 та ҳолатда эса 2 миллиард 905 миллион 303 минг сўм зарар ҳисобланиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Н.Каримов- “Ўзагроинспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш шўбаси бошлиғи

Text to speech