Ру Ўз O`z En

Яшил макон: Инспекция ходимлари томонидан кўчатлар ўтказилди

28 Ноябрь 2023 1102

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган муҳим ташаббус-Республикада экотизимни ҳимоя қилиш ва тиклаш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ва яшил майдонларни кенгайтириш борасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширилиши сўнгги йиллардаги энг оғриқли -экология муаммосига муносиб ечим бўлмоқда дея айта оламиз.

"Ўзагроинспекция" ҳам ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Инспекция марказий аппарати ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтига қарашли қарийб 4,5 гектар майдонга      1 минг 500 тупга яқин мевали кўчатлар экилди.

Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.  

Маълумот учун, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.

Президентимиз таъкидлаганидек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас”.

Биз нафас олиб турган борлиқ, атрофимиздаги яшилликка биздан кейинги авлод ҳам муносибдир. Уларнинг табиий ва тоза муҳитда яшашлари учун биз бугун  табиатга меҳр ва эътибор берсак келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди. Бунинг учун эса албатта экологик тизимни асраш ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғ яратиш энг муҳим зуруриятдир.

Х. Шадиева, Инспекция бошлиғи матбуот котиби

 

Text to speech