Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, боғ яратиш ишларида “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Шу мақсадда ҳар бир ҳудуддаги ободонлаштириладиган, боғ-роғлар барпо этиладиган масканлар аниқланиб, иқлим шароитига мос, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши белгиланди.
Жумладан, инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан Пайариқ туманидаги “Қорасув узум далалари” фермер хўжалигининг 5 гектар ер майдони, Булунғур туманида “Юқори Қўштамғали томорқа” ИЧК ҳудуди, Жомбой туманида “Гулистон”, Иштихон туманида “Техника сардори”, Каттақўрғон туманида “Бўстон, Нарпай туманида “Ғалаба”, Нурободда “Нурбулоқ”, Оқдарёда “Амир Темур” номли, Пастдарғом туманида “Илм”, Пахтачи туманида “Раззоқ Махманов”, Пайариқ туманида “Чоштепа”, Самарқанд туманида “Қўштамғали”, Тойлоқ туманида “Олмазор”, Ургут туманида “Ваткан” ва Қўшработ туманидаги Пичот, Бозоржой, Қўролос, Булоқбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда муқобил машина трактор парклари ҳудудида жойлашган аҳоли яшаш масканлари, фермер ва кластер корхоналарига тегишли ер майдонлари ва автомобиль йўллари ҳудудларига 5 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши белгиланди.
Жумладан, Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ташаббуси билан Пайариқ туманидаги Тараққиёт муқобил машина трактор парки ҳудудида жойлашган “Қорасув узум далалари” фермер хўжалигининг 5 гектарлик ер майдони атрофига 1 минг 678 туп, иқлим шароитига мос тут, чинор, шумтол, қайрағоч, павлония, акация, терак, чинор, жийда, ёнғоқ сингари мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Шуниси эътиборга моликки, мазкур дарахт кўчатларини парваришлаш хам инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси зиммасида. Экилган дарахт кўчатларини сув тежамкор ускуналар билан суғориш тадбирлари белгиланмоқда.
Шунингдек, лойиҳа доирасида Агроинспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва Иштихон туман бўлими ташаббуси билан туманнинг Қора қишлоғидаги ўндан ортиқ кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга 500 донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари тарқатилди. Аҳоли хонадонларига кўчат экиш билан биргаликда томорқа ер майдонлари шудгор қилинди.
Маълумот ўрнида: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан жорий йилнинг 13 ноябрига қадар 3 минг дона шундан 2880 туп мевали ва 120 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди.
“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати