Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Ургут туман бўлими томонидан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан доимий равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Ургут туманидаги “Ургут фруитс” фермер хўжалиги раисининг билдириш хатига асосан ўтказилган ўрганиш давомида фуқаро Н.К.“М.Ҳамроев” агрофирмаси ҳудудидаги 329-рақамли дала контурида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 0,0152 гектар ер майдонига уй-жой қуриш учун тошдан пойдевор қуриб, қурилиш чиқитлари билан ерни яроқсиз ҳолга келтирганлиги натижасида ернинг унумдор қатламига 6 млн. 331 минг сўм зарар етказганлиги аниқланди.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 65-моддаси 4-қисми қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 2457-моддасига асосан, Инспекциянинг Ургут туман бўлими томонидан кўриб чиқилди. Н.К. га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида, яъни 669 минг сўм жарима жазоси тайинланди.
Ернинг унумдор қатламига етказилган 6 млн. 331минг сўм зарар ва 669 минг сўм маъмурий жарима ихтиёрий равишда ундирилиб ноқонуний равишда бошланган бино қурилиши тўхтатилди.
“Ўзагроинспекция” Самарқанд вилояти бошқармаси