Дунёда пахта институти (АҚШ, Мемфис), Бремен пахта мактаби (Бремен, Германия), Гдинья пахта толасини калссификациялаш мактаби), ICA халқаро пахта ассоциацияси (Ливерпул, Буюк Британия), Техас халқаро пахта мактаби (Техас, АҚШ) Ўзбекистон (Тошкент)да пахта классификаторлари тайёрлаш ўқув курслари фаолият юритади. Жумладан, КМО0301-сонли лицензияси асосида «Ўзагроинспекция» қошидаги «Агросаноат мажмуасида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонасида ўқув курслари ташкил этилган.
Ўқув курслари 1996 йилда Ўзбекистон “Сифат” маркази қошида ташкил этилган бўлиб, пахта толасини классификациялаш йўналишида нафақат юртимизга, балки МДҲ давлатларига ҳам пахтани таснифлаш бўйича малакали мутахассислар тайёрлаб берган.
2019 йилдан бошлаб «Агросаноат мажмуасида хизматлар кўрсатиш маркази» ДУКда пахта толасини классификациялаш йўналиши билан бирга тингловчиларга пахта момиғи, пахта чигити, момиқ пахтани ва текстиль корхоналарида пахта толасини йигириш соҳаларида ҳам маъруза ва амалий машғулотлар ўтказилиб, ўқиш ишларини амалиёт билан интеграциялаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу курсларда давлат стандартлари асосида тола, чигит ва пахта момиғини таснифлаш билан биргаликда халқаро стандартлар деб тан олинган АҚШ Универсал стандартлари асосида пахта толасини таснифлаш асослари ўргатилади. Ўқувчилар пахта толасини сифат кўрсаткичларини замонавий HVI тизимларида аниқлаш, жаҳон пахта бозорида ва халқаро стандартларда қўлланиладиган атамалар, пахта маркетинги асослари ҳамда анъанавий усулда пахта сифатини аниқлаш усуллари бўйича билимлар берилади.
Ўқув курсларининг асосий мақсади бозор тамойиллари жорий этилаётган бир пайтда Ўзбекистонда фаолият юритаётган пахта тўқимачилик кластерлари, текстиль саноати корхоналари учун пахтани қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлашда ва пахтани қайта ишлаш маҳсулотлари савдосида маҳсулотлар сифатини бошқариш, назорат қилиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар тайёрлашдан иборатдир.
Ўқувлар режага асосан курсларни 2022 йил давомида жами уч марта ташкил этиш режалаштирилган ва битта гуруҳда 5 тадан 12 тагача тингловчи ўқитилади.
Ўқув курсларида "Ўзагроинспекция" қошидаги "Агросаноат мажмуасида хизматларни кўрсатиш маркази" ДУК ходимлари, ҳудудий филиаллар ходимлари, шунингдек тўлов-шартнома асосида бошқа ташкилот мутахассислари ҳамда фуқаролар билим олишлари мумкин.
Машғулотлар ҳафта давомида беш беш кун, кунига 4 марта 120 дақиқадан, соҳа бўйича кўп йиллик тажриба ва билимга эга бўлган малакали мутахассислар томонидан олиб борилади.
Тингловчилар марказнинг ўқув материаллари ва ўқув жиҳозларидан фойдаланиш имкониятига эга ва уларга курсни тамомлаганлик тўғрисида сертификат берилади
“Ўзагроинспекция” қошидаги «Агросаноат мажмуасида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси ўқув йили учун «Пахта толасини классификациялаш, сертификациялаш ва маркетинг» и йўналишида 2022 йил учун ўқув курслари учун тингловчилар қабули бошланганини эълон қилади:
1. 1 гуруҳ — 21 февралдан- 01 апрелгача;
2. 2 гуруҳ — 16 майдан- 24 июнгача;
3. 3 гуруҳ — 17 октябрдан-25 ноябргача.
Батафсил маълумотлар учун : 90 371-88-98, mail: courses@agrohizmat.uz га мурожаат қилишингиз мумкин.