Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида “Ўзагроинспекциая"нинг барча туман бўлинмалари ўртасида жорий йилнинг 15- августь кунидан 25 -августь кунига қадар “Энг намунали туман бўлими” танлови ташкил этилди.
Танлов сиёсий—ҳуқуқий ва тизимда мавжуд 6 та соҳага оид билимдонлик бўйича ўтказилди.
Мусобақада Инспекциянинг туман (шаҳар) бўлинмаларида фаолият юритувчи жами 969 нафар ходимлари иштирок этди.
Танлов якунга кўра, туман бўлимида мавжуд бўш иш ўринлари ва штат мавжуд бўлмаган лавозимлар учун олинган баллар инобатга олинмади ва натижалар туман бўлимида мавжуд лавозимлар сонига бўлинди.
Бу ерда танлов ғолиблари рўйхати билан танишишингиз мумкин.
Ғолиблар Мустақиллик байрами арафасида пул мукофоти, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Танловда иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!