Ру Ўз O`z En

"Жамоам - менинг оилам" мавзусида тренинг ташкил этилди

7 Июнь 2021 3673

Маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, давлат хизматчиларининг бу борадаги фаолиятига яқиндан кўмаклашиш мақсадида  «Ўзагроинспекция» марказий аппарати ходимлари ўртасида "Жамоам- менинг оилам" мавзусида жамоани манфаатли шакллантиришга мўлжалланган тренинг ташкил этилди.

Тренингни "Human capitals" ижтимоий психологик маркази раҳбари, психолог Лола Ҳакимова олиб борди. Жамоа бўлиб ишлаш, лидерлик каби йўналишларда қисқа машқлар амалга оширилди.

Шунингдек, тренинг давомида ходимлар ўз диққат эътиборларини муҳим маълумотларга нисбатан жамлаш, бир-бирларини тушуниш ҳамда эшитиш кўникмаси ҳам ривожлантирилди, энг асосийси жамоада бир бутун бўлиб ҳаракат қилсагина мақсадга осон етишиш мумкинлиги амалий машғулотлар ёрдамида тушунтирилди.

Келгусида бундай тренингларни доимий равишда ташкил этиш режалаштирилди

Text to speech