Ру Ўз O`z En

Жиззах вилояти: Уруғлик чигит тайёрлаш ишлари назоратда

9 Март 2022 2038

Кўп фурсат ўтмай, юртимиз деҳқонлари заминга чигит уруғи қадашни бошлайдилар. Бу йил Жиззах вилоятдаги пахтачилик туманларида 77 минг 900 гектар майдонда пахта етиштириш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 3 минг 141 тонна уруғлик чигити зарурлиги ҳисоб-китоб қилинган.

"Ўзагроинспекция"нинг Жиззах вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан олиб борилган ўрганишларга кўра, ҳозирга қадар 2022 йил ҳосили учун пахта – тўқимачилик кластерлари томонидан амалда 3 минг 182 тонна ҳудуд тупроқ иқлим шароитига мос, эртапишар ва ҳосилдор навли уруғлик чигит тайёрланди. Яъни, Арнасой туманида 160 тонна, Ш.Рашидоов туманида 402 тонна, Дўстлик туманида 747 тонна, Зарбдорда 305 тонна, Зафарободда 349 тонна, Мирзачўлда 536 тонна ва Пахтакор туманида 683 тонна уруғлик чигит экиш учун тайёрланган.

 -Уруғлик чигитни тозалаш, саралаш, туксизлантириш ва дорилаш тадбирлари “Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан доимий мониторинг қилиб борилмоқда, дейди Инспекциянинг Жиззах вилоят бошқармаси бош инспектори Ў.Қаршибоев. –Хусусан, мавсум давомида амалга оширилиши лозим бўлган уруғлик чигитни тайёрловчи мавжуд пахта-тўқимачилик кластерларининг тегишли пахта тозалаш корхоналарини созлаш ҳамда мавжуд дорилаш цехларини мавсумга ҳозирлаш ва уруғлик чигитни сифатли қилиб тайёрлаш ишлари назоратга олинган.  Инспекция қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонасининг вилоят филиали мутахассислари эса давлат стандарти талаблари асосида уруғлик чигитни қайта ишланаётганлиги, сифатли дориланаётганлигини таҳлил қилиб бормоқда.

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари, уруғлик пахта қабул қилувчи ва қайта ишловчи корхоналарда сара уруғ олиш мақсадида пахта уруғлари етиштиришни назорат қилиш соҳасида 46 та назорат тадбирлари ўтказилди. Шундан 2 таси текширишларни ташкил қилиб, ушбу тадбир белгиланган тартибда хабардор қилиш тартибида амалга оширилган.

Назорат тадбирлари давомида аниқланган ҳолатлар бўйича камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга 53 та ёзма кўрсатма ва 3 та огоҳлантирув хатлари берилган. Шунингдек, аниқланган ҳолатлар тўғрисида 6 та тақдимнома киритилиб, 1 та маъмурий қарор қабул қилинган. Бундан ташқари, қонуний қарор қабул қилиш учун яна 1 та материал қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга яъни, Судга тақдим қилинган.

Бугунги кунда ҳам бу каби мавсумий ишлар давом этиб, инспекторлар томонидан ушбу тадбирлар назорат қилиб борилмоқда.

Ўзагроинспекциянинг Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Text to speech