Ру Ўз O`z En

Жорий йилда Пахтачи туманида 24 млрд сўмдан ортиқ лойиҳалар дастурга киритилди

2 Февраль 2022 1474

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4576-сонли қарори асосида, кластер корхоналари ва наслчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига четдан келтириладиган наслли қорамол, қўй ва эчкилар учун имтиёз берилиши қорамоллар наслини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Мазкур қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида, “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан тизимли равишда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида, чорвачиликда наслчилик ишини такомиллаштириш, келтирилаётган чорва моллари ҳисоб-китобини юритиш, чорва моллари учун мустаҳкам озуқа базасини шакллантириш, фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари раҳбарларининг ҳуқуқий билимларини янада ошириш сингари муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан Пахтачи туманида ҳам чорвачиликда наслчилик иши тубдан такомиллашмоқда. Биргина ўтган 2021 йилда туманда йирик шохли қорамоллар бош сони 93 минг 900 бошга, шундан сигирлар  34 минг 924 бош, қўй ва эчкилар 203 минг 701 бош  ҳамда паррандалар 311 минг бошга кўпайди.

Шунингдек, чорвачиликка ихтисослашган 154 та фермер хўжаликларида 468 бош қорамоллар парваришланмоқда. Фермер хўжаликлари томонидан ўтган йили 24 тонна гўшт, 1 минг 71 тонна сут, 36 млн 196 минг дона тухум ҳамда 1068,2 тонна балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Мазкур наслчилик фермер хўжаликлар томонидан 163 бош наслли қорамоллар ва 3517 бош наслли қўйлар аҳоли ва фермер хўжаликларига етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4576-сонли қарори асосида, кластер корхоналари ва наслчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига четдан келтириладиган наслли қорамол, қўй ва эчкилар учун имтиёз берилиши самараси ўлароқ  ўтган  йилда туманга 2 та фермер хўжаликлари томонидан Голландия давлатидан 94 бош наслли ғунажинлар олиб келинди.

Бу борада жорий йилда ҳам режалар улкан. 2022 йилда чорвачилик йўналишида умумий қиймати 24 млрд 342 млн сўмлик 21 та янги лойиҳалар дастурга киритилган бўлиб, ижроси юзасидан жиддий назорат ўрнатилган.

 Ғулом Қурбонов, “Ўзагроинспекциянинг Пахтачи туман бўлими бошлиғи

Text to speech