Хоразм вилоятдаги ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлар ва дон кластерлари томонидан 2024 йил ғалла қабул қилиш мавсумида 85 минг тонна буғдой дони, шундан 77 минг тонна товар дони шу жумладан жамғарма ҳисобига 26 минг 900 тонна, вақтинча сақлаш учун 50 минг 100 тонна ва 8 минг тонна уруғлик буғдой дони етиштирилиши режалаштирилган.
Вилоятда жорий йилнинг 7 июнь кунидан ғалла ўриш йиғиш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, вилоятдаги ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлар ва дон кластерлари томонидан вақтинча сақлаш ҳамда давлат захираси учун ўзларига берилган дон топшириш бўйича топшириқларни жуда қисқа муддатлар ичида ортиғи билан бажарилишига эришдилар.
Хоразм вилоятида белгиланган вазифаларга кўра, давлат захира 27 минг 829 тонна ёки 102 фоиз ва вақтинча сақлаш учун қабул қилиниши 70 минг 737 тонна ёки 143 фоиз ғалла дон қабул қилувчи корхоналарига топширилди.
“Ўзагроинспекция”нинг Хоразм вилояти бошқармасининг масъул мутахассислари томонидан қабул қилувчи ва топширувчилар ўртасида доннинг сифати бўйича юзага келадиган низоли масалаларни ҳаққоний ҳал қилинишига эришилди.
Вилоят бошқармаси мутахассисларининг сай ҳаракатлари натижасида давлат захирасига қабул қилинган 27 минг 829 тонна ва вақтинча сақлаш учун қабул қилинган 70 минг 737 тонна буғдой донлари юқори 3-синфларга қабул қилинишига эришилди.
Қабул қилинган донларнинг ўртача сифат кўрсаткичлари намлиги 12,38 фоиз, ифлослиги 3,04 фоиз, донли аралашмаси 4,28 фоиз, натура оғирлиги 751г/л, клейковина миқдори 23 фоиз, шаффофлиги 53 фоизни ташкил қилди.
Ўз навбатида вилоятда дон қабул қиладиган дон корхоналар ва уларга қарашли дон қабул қилиш шахобчаларига бириктирилган “Ўзагроинспекция”нинг Хоразм вилояти бошқармаси мутахассислари томонидан қабул қилинаётган донларни сифат кўрсаткичларига қараб жойлаштириш, олинган намуналарни амалдаги меъёрий хужжатлар асосида тахлил қилиниши ва таҳлил натижаларини тўғри расмийлаштириш бўйича маъсул бўлган мутахасисларга кўрсатмалар берилиб, ижроси тўлиқ назорат қилиб борилмоқда.