Соҳани тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлаш, қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига юклатилган.
Шунга кўра, Пахта уруғчилиги йўналишида 2024 йил ҳосили учун ҳудудлардаги 2 минг 917 та қишлоқ хўжалиги субъектларининг 94 минг гектар маҳаллий навларнинг уруғлик ғўза майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича режа белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 30-август ҳолатига барча уруғлик ғўза майдонларида апробация кўриги ўтказилиб, ушбу майдонлардан 83 минг 43 гектари уруғлик олиш учун яроқли деб топилган, 10,7 минг гектар ёки 11 фоиз майдонлар навдорлиги паст, ривожланишдан ортда қолган, чанқаган, агротехник тадбирлар бузилган ва бошқа сабабларга кўра яроқсиз деб топилган ва тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилди.
Республика ҳудудларидаги уруғлик учун танлаб олинган 256 та қишлоқ хўжалиги субъектларининг 7, 6 минг гектар уруғлик пахта майдонларида четдан олиб келинган хорижий навларда апробация тадбири Бухоро, Наманган ва Фарғона вилоятларида бошланиб, бугунги кунда 35 та фермер хўжаликларининг 1 минг 145 гектар майдонларида ўтказилди.
Шундан, (29 тасида ) 839 гектар яроқли, (12 тасида ) 294 гектарида яроқсиз яъни ривождан оркада қолган деб топилган.
Уруғлик дон йўналиши бўйича:
Инспекция томонидан 2025-йил ҳосили учун уруғлик дон тайёрлаш ишлари назорат қилиб борилмоқда.
Хусусан, 84 та, шундан Дон корхоналарининг 38 та, кластерларга қарашли 9 та, Уруғчиликни ривожлантири маркази тизимидаги 19 та, ЭУХларнинг 7 та, ИТИ ва Хусусий корхоналарнинг 11 та уруғлик цехларида уруғлик донни тозалаш, саралаш, дорилаш ва қадоқлаш шу билан бирга сифатли сақланиши назорат қилиб борилмоқда.
Шу кунга қадар 161 минг 247 тонна ёки 60 фоиз уруғлик дон қайта ишлаб, тайёрланган.
Жорий йил ҳосилидан жамғарилган ҳамда 2023-йил экишдан ортиб қолган уруғликларни сертификатлаш ишлари назоратга олинган бўлиб, бугунга қадар уруғлик дон тўдаларининг 101 минг тоннасидан экинбоплик сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш учун намуналар танлаб олинган, шундан 80 минг тоннасига экиш учун яроқлилиги тўғрисида мувофиқлик сертификати ва 4 минг тоннасига яроқсизлиги тўғрисида ҳужжатлар берилган, қолган 16,5 минг тоннасида лаборатория таҳлиллари давом эттирилмоқда.
Шу билан бирга, 2025-йил ҳосилидан бошоқли дон етиштирувчи хўжаликларга қулай масофада 150 та уруғлик дон тарқатиш шохобчалари ташкил қилинди.
Ушбу шохобчалар орқали ҳудудларда экилиши белгиланган, экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича мувофиқлиги тўғрисидаги сертификати мавжуд ҳамда сифатли тайёрланган уруғликларни экиш учун тарқатилишини назорат қилиб борилмоқда. шу кунга қадар экиш учун хўжаликларга 6,8 минг тонна уруғлик дон етказиб берилиши таъминланди.
"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати