Ру Ўз O`z En

Фарғона вилоят бошқармасида янги кутубхона очилди

24 Май 2024 1376

Инспекция ходимлари орасида бадиий китобларни ўқиш тарғиботи орқали ватанпарварлик, адолатпарварлик, инсонийлик ва ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаш, давлат хизматчилари онгига маърифий ва мафкуравий тушунчаларни сингдириб бориш, уларда миллий ва ахлоқий, ҳуқуқий тарбияни, бой адабий меросимизга бўлган меҳр ҳурматни ошириш, қолаверса, китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида Инспекциянинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи А.Ходжиматов топшириғига асосан Инспекцияда мавжуд кутубхонага 300 дан ортиқ бадиий, сиёсий, тарихий китоблар олиб келиниб, намунали кутубхонага айлантириш чоралари кўрилмоқда. Пировард натижада ходимларнинг китоб ўқиб, ўрганишлари учун барча шароитларни яратиш ҳам кўзда тутилган.

Кутубхона фаолиятини қайта ишга тушириш, яқиндагина Президентни раҳбарлигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши кенгайтирилган йиғилиши давомида берилган топшириқлар бўйича ва Вазирлар Маҳкамасининг “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш миллий дастурини тиклаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, миллий-қадрият ва анъаналаримиз, урф одатларимизни кенг тарғиб қилишни янги босқичга олиб чиқиш йўлида муносиб қадам бўлди-деб айта оламиз

Text to speech