Республикада “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш тадбирларини давом эттириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш мақсадида «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан "Ўзагроинспекция ва унинг ҳудудий бошқармаларида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди.
Агроинспекция жамоаси томонидан инспекция маъмурияти жойлашган бино атрофи ва ички ҳудудлари тартибга келтирилди, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар тозаланди ҳамда дов-дарахтларни буталаш ва бўяш ишлари амалга оширилди.
Мухтасар айтганда, ҳашар юртдошларимизни Ватан равнақи учун фидойи бўлиш, уни янада обод этиш иштиёқида яшаш, шу билан бирга, халқмиз руҳиятини кўтариш, миллий қадриятларимизни улуғлаш ва Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олишга хизмат қилади.
"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати