Ру Ўз O`z En

ҒЎЗА АГРОТЕХНИКАСИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

30 Апрель 2025 104

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2025 йил 29 январдаги “Пахтачиликда юқори самарали интенсив агротехнологияларни қўллаш ва хорижий ғўза навлари майдонларини кенгайтиришнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги 43-сон қарорида бир қатор вазифалар белгилаб қўйилган.

Ушбу вазифалар ижроси юзасидан Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани  “Зарбдор” фермер хўжалиги даласида Ўзагроинспексия, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази вилоят бўлими, Республика Пахтачилик кенгаши ходимлари  ҳамда интенсив агротехнология асосида хорижий ғўза навларини эгган 60 дан ортиқ фермер хўжалик раҳбарлари иштирокида кўргазмали семинар ташкил қилинди.

Тадбир давомида хорижий ғўза навларини етиштиришда минерал ўғитларни агрокимёвий картограммалар асосида қўллаш, томчилатиб суғоришнинг афзалликлари, “бошпана” зоналарининг ташкил қилиниши ва уруғлик етиштириш мақсадида экилган майдонларда кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирлар хусусида соҳа мутахассислари томонидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Хусусан, айрим фермер хўжаликларида мазкур интенсив агротехнологиянинг қўлланилишида плёнканинг қалинлиги инобатга олинмагани, чигит экиш мосламаларининг тўғри ростланмаганлиги оқибатида қатқалоқ вужудга келгани ёки айрим жойларда белгиланган кўчат сонининг таъминланмагани танқидий таҳлил қилиб ўтилди. Бу каби эътиборсизлик пахтачиликда юқори ҳосил олинишига замин яратиш мақсадида жорий қилинаётган мазкур агротехнологиянинг оммалашишига салбий таъсир кўрсатиши танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, бегона ўтларга қарши ишловларни амалга оширишда ваколатли ташкилотлар томонидан тавсия этиладиган гербицидлар билан ишлов ўтказиш ҳамда қатор ораси 76 см тартибида экилган майдонларда ғўзани ғовлаб кетишининг олдини олиш мақсадида 2-3 чинбарг, шоналаш ва гуллаш даврларида ўсишни бошқарувчи биостимуляторлар билан ишловларни ўтказиш тавсия этилди.

“Ўзагроинспексия”нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан, мавсум давомида ҳудудларда ғўза майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши назоратга олинади.

“Ўзагроинспексия”нинг Хоразм вилояти бошқармаси

Text to speech