Ру Ўз O`z En

ЧИГИТ ЭКИЛГАН МАЙДОНЛАРДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИНГ СИФАТЛИ ЎТКАЗИЛИШИ “ЎЗАГРОИНСПЕКСИЯ” НАЗОРАТИДА

29 Апрель 2025 112

“Ўзагроинспексия”нинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан 2025 йил пахта ҳосили учун чигит экиш мавсумида доимий назорат тадбирлари олиб борилди.

 Хусусан, жорий йилда Республикамиз бўйлаб 875,6 минг гектар майдонга чигит экилиш ишлари амалга оширилди.

Шундан, 181,2 минг гектар майдонга юқори интенсив агротехнологиялар асосида хорижий ва маҳаллий ғўза навлари экилди.

“Ўзагроинспексия” томонидан чигит экиш мавсумида 9 минг 669 та назорат тадбирлари ўтказилиб, ушбу тадбирлари давомида 8 минг 736 нафар фермер хўжаликларининг 56 минг 221 гектар майдонларида камчиликлар аниқланди.

Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан маҳаллий ҳокимликлар ҳамда соҳа масъулларига 149 та тақдимномалар киритилиб, фермер хўжаликларига 8 минг 505 та огоҳлантириш ва 1015 та ёзма кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Ўзагроинспексия” томонидан ҳудудларда чигит экилган майдонларда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши бўйича ҳам доимий тарзда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, бугунги кунда чигит экилган майдонларнинг 630 минг гектари ёки 72 фоизида чигит униб чиққан бўлиб, ушбу майдонларнинг қатор ораларига биринчи ишлов бериш тадбирларини амалга ошириш мақсадида 18 минг 617 дона культиваторлар жалб қилиниб, бугунгача 558 минг гектар ёки 64 фоизи майдонларда биринчи культивация ишлари амалга оширилди.

Айни кунларда Республика бўйича 91 минг (10%) майдонда яганалаш, 190 минг ёки 22 фоиз майдонда чопиқ қилиш, 191 минг гектар майдонда чуқур юмшатиш ишлари ўтказилганлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга, чигит экилган майдонларда зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида 297 минг гектар майдонга “Олтинкўз” ва 243 минг гектар майдонга “Трихограмма” биомаҳсулотлари чиқарилганлиги аниқланди.   

“Ўзагроинспексия” томонидан чигит экилган майдонларда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши доимий назоратга олиб борилади.

 

Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими

Text to speech