“Ўзагроинспекция” нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан Хўжайли тумани “Саришунгул” массиви ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Greenhouse xujayli” масъулияти чекланган жамиятига (гидропоника усулида) иссиқхона қуриш учун ажратилган 16.5 гектар ердан фойдаланиш юзасидан мониторинг ўтказилганда бир қатор камчиликлар аниқланди.
Жумладан, ушбу МЧЖ га туман ҳокимининг 2020-йил 28-августдаги 659/08-сонли қарори билан қишлоқ хўжалиги ер харитаси бўйича 28, 29, 30, 31, 32, 33 ва 66қ-контурдан жами 16,5 гектар, шундан 15,8 гектар яйлов ер майдони иссиқхона қуриш мақсадида доимий фойдаланиш учун ижарага ажратиб берилган.
Ўрганишларга кўра, иссиқхона қуриш учун ажратилган ердан иссиқхона қурмасдан ер майдонни қаровсиз ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга асосан, жами 16,5 гектар, шундан 15,8 гектар яйлов ер майдони (гидропоника усулида) иссиқхона қурмасдан фойдаланилмай турганлиги ҳолати бўйича туман ҳокимлигининг захира ер майдонларига қайтариб олиш юзасидан Хўжайли туман ҳокимлигига ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Б. Ибрайимов, “Ўзагроинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлим бошлиғи