Андижон вилоятида 2024 йилда 71 минг 331 гектар майдонда ғўза парвариши ўтказилиб, ушбу майдонларда етиштирилган пахта ҳосилини йиғиштириб олиш учун зарур бўлган транспорт трактори ва трактор тиркамаларини хатловдан ўтказиш ишлари якунига етказилди.
Вилоятда бу йилги пахта мавсумида қатнашадиган жами 1296 дона транспорт тракторлари ва 1880 та трактор тиркамалари мавжуд бўлиб, ушбу техникаларни мавсумга тайёргарлиги белгиланган талаблар асосида ўрганилмоқда. Инспекцияга берилган ваколатлар доирасида туманда мавжуд қишлоқ хўжалик техникалари кўздан кечирилганда, мавжуд транспорт тракторларнинг 1296 таси (ёки 100 фоизи), трактор тиркамаларининг 1819 таси (ёки 97 фоизи) мавсумда қатнашиш учун шай ҳолатга келтирилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, вилоятимизга Агролизинг томонидан 11 та янги замонавий русумдаги пахта териш машиналари келтирилган бўлиб, ушбу техникалар бу йилги мавсум учун кўздан кечирилиб, барча турдаги сервис хизматлари бажарилди. Шунингдек, замонавий пахта териш машиналари учун мавсум давомида зарур бўладиган бирламчи эҳтиёт қисмлар ва мойлаш материаллари захираларини яратиш мақсадида Инспекциянинг туман бўлими ходимлари томонидан кластер корхонасига тегишли кўрсатмалар бериб борилмоқда.
«Ўзагроинспекция» томонидан қишлоқ хўжалик техникаларини техник кўрикдан ўтказиш учун ажратилган комплект кўчма диагностик асбоб-анжомлар ёрдамида вилоят техника назорати мутахассислари томонидан жойларга чиққан холда таъмирдан чиқарилган техникаларни техник кўрикдан ўтказиш ишларида амалий ёрдам кўрсатилиб, пахта териш мавсумида қатнашадиган техникалар соз ҳолатга келтирилмоқда.
Амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан «Ўзагроинспекция»га берилган ваколатлардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик техникаларини пахта йиғим терим мавсумига тайёрлаш бўйича кунлик назорат тадбирлари давом эттирилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли таъсир чоралари кўриб борилмоқда.