"Ўзагроинспекция"нинг Андижон вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши натижасида фойдаланишдан чиқишига сабаб бўлган ҳолатлар устидан доимий тарзда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Андижон тумани “Й.Охунбобоев” номли массиви ҳудудидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 9636-контурдаги 71.2 балл бонитетга эга бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фуқаро Қ. З. томонидан ўзига иссиқхона учун ажратиб берилган 0.50 гектар ер майдонини, тегишли рухсат олмасдан, асосли ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан 0,30 гектар майдонига ноқонуний тарзда бетон девор билан ўраб олиб, уй-жой кўринишида бино ва иншоотлар қуриб олиши натижасида қишлоқ хўжалиги ер майдони қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган. Натижада 333 млн 1 минг 375 сўм зарар етказилган.
Шунингдек, Андижон тумани “Й.Охунбобоев” номли массиви ҳудудидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 9636-контурдаги 71.2 балл бонитетга эга бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фуқаро Р. Ғ. га иссиқхона учун ажратиб берилган 0.50 гектар ер майдонининг 0,20 гектар қисми ушбу фуқаро томонидан тегишли рухсат олинмасдан, асосли ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда бетон девор билан ўраб олиниб, уй-жой кўринишида бино иншоотлар қуриб олиш натижасида қишлоқ хўжалиги ер майдонларига етказилган зарар миқдори қишлоқ хўжалиги 222 млн 916 сўмни ташкил этмоқда.
Ҳукуматнинг 2011-йил 25-майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалик муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўринини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низомида ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорлари қўшиб ҳисобланганда 2 та ҳолатда жами 555 млн 2 минг 291 сўмни ташкил этади.
Аниқланган ерга оид қонунбузарликнинг олдини олиш ҳамда етказилган зарар миқдорини ундириш бўйича белгиланган тартибда судларга даъво аризалари киритилмоқда.
Ж.Ергашев, "Ўзагроинспекция"нинг Андижон вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи