Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 мартдаги “Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 135-сонли қарорига асосан, чорвачилик йўналишдаги асосий устувор вазифалар ва ишлаб чиқилган дастурларнинг ижросини назорат қилиш "Ўзагроинспекция" зиммасига юклатилган.
Шунга кўра, "Ўзагроинспекция" нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан ушбу қарор ижроси назоратга олинган бўлиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда таҳлил этиб борилмоқда.
2023 йил Давлат дастурига кўра, жорий йил вилоятда қорамолчилик йўналишида умумий қиймати 813 млрд. 716 млн. сўмлик, қорамоллар сони 13 минг 984 бошни ташкил этадиган, йиллик қуввати 2 минг 125 тонна гўшт ва 57 минг 714 тонна сут ишлаб чиқаришга мўлжалланган 388 та лойиҳаларни ишга тушириш орқали жами 3 минг 693 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.
Худди шундай, қўйчилик йўналишида ҳам умумий қиймати 10 млрд. 160 млн. сўмлик, йиллик қуввати 254 тонна гўшт ва 6 минг 365 тонна жун ишлаб чиқаришга мўлжалланган 10 та лойиҳа, паррандачилик йўналишида умумий қиймати 49 млрд. 950 млн. сўмлик, йиллик қуввати 43 млн. 900 минг дона тухум ва 7 минг 731 тонна парранда гўшти ишлаб чиқаришга мўлжалланган 25 та лойиҳа ҳамда балиқчилик йўналишида умумий қиймати 18 млрд. 690 млн. сўмлик 29 та лойиҳаларни ишга тушириш орқали жами 339 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, тасдиқланган дастурга асосан, 2023 йилда вилоятда пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари томонидан жами 2 минг 900 бош сут-гўшт йўналишидаги қорамолларни боқишга мўлжалланган, умумий қиймати 93 млрд. 947 млн сўмлик 5 та лойиҳани ишга тушириш орқали 90 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган.
Жумладан, Пахтачи туманида бугунги кунда 151 та чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари, шундан, 41 та қорамолчилик, 33 та қўйчилик, 38 та паррандачилик, 30 та балиқчилик ва 9 та асаларичилик йўналишидаги субъектлар фаолият юритиб келмоқда.
Аҳолининг чорва маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тумандаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3 минг 364 тонна гўшт (тирик вазнда), 17 минг 137 тонна сут, 6 млн 345 минг дона тухум ишлаб чиқарилган.
Туманда чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2023 йилда умумий қиймати 89 млрд 600 млн сўмлик 17 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар қорамолчилик йўналишида 2 та ҳамда балиқчилик йўналишида 1 та лойиҳа ишга туширилиб, 12 та янги иш ўринлари яратилди.
У. Яхшимурадов, "Ўзагроинспекци " Самарқанд вилоят бошқарма бош мутахассиси