Бухоро вилоятида 2024 йил ғалла ҳосилидан жами 146 800 тонна, шундан жамғармага 52 300 тонна, вақтинча сақлаш учун 94 500 тонна дон қабул қилиш режалаштирилган.
Аҳолини сифатли дон, ун ва нон маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозорда озиқ-овқат хавфсизлиги ва дон ҳамда нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида давлат ресурси учун қабул қилинадиган буғдой сотиб олувчи тижорат вакили томонидан озиқ-овқат мақсадларида фойдаланишини инобатга олиб, давлат стандартлари талаблари асосида сифатли дон қабул қилиш ва сақлаш талаб этилади.
Жорий йилнинг 11 июнь ҳолатига жами 25 408 тонна шундан 4 405 тонна жамғарма ҳисобига, 21 003 тонна вақтинча сақлаш учун товар дон O´zDSt 880:2015 давлат стандарти талабларига мувофиқ қабул қилинди.
Дон қабул қилиш шохобчалари лабораториялари қабул қилинаётган товар донлар бўйича меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида ва донни сифати ҳамда синфига қараб жойлаштирилиши, тўғри таҳлил қилинишини ҳамда алоҳида намуна сақлаш хоналарида сақланиши “Ўзагроинспекция”нинг Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қатъий назоратга олинган.
Шунингдек, дон қабул қилинишида базис ва чегараланган меъёрлари тўғри олиб борилишини, бунда намлик – 14,0%, ифлослик – 1,0%, донли аралашма – 3,0%, натура – 750 Г/л сифат кўрсаткичлари БАЗИС меъёри ҳамда намлик – 17,0%, ифлослик – 5,0%, донли аралашмаси – 15,0% сифат кўрсаткичлари чегаралаган меъёрларда бўлиши юзасидан дон қабул қилиш шохобчалардаги лаборатория ходимларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Агроинcпекциянинг Бухоро вилоят бошқармаси Матбуот хизмати