«Ўзагроинспекция» нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Касаба уюшмаси ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги соҳаси меҳнат жамоаларида узоқ йиллар давомида фаолият олиб бораётган ходимлар, фаоллар, хотин-қизлар ва меҳнат фахрийлари учун ўзининг бой тарихий ва маданий меросига эга бўлган Хива шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳатчилар замонавий автобусларда афсонавий Хива шаҳрига йўл олинди. Хива шаҳрида экскурсовод (гид) ҳамроҳлик қилиб, ҳар бир обида ҳақида кенг батафсил маълумот берилди.
Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлари ва қадимий ёдгорликларни яқиндан кўриш имкониятига эга бўлдилар. Қадимий Хиванинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих нафасини ҳис қилиб, катта таассуротга эга бўлдилар.
Жумладан, Жума масжиди, Шайх Мухтор Валий Мақбараси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа ноёб иншоотлар катта қизиқиш ва ҳайрат уйғотди. Айниқса, Ичан-қалъа - Марказий Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик - Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисми бўлиб, Ичан-қалъа шаҳарнинг Дишан-қалъа (ташқи қалъа) қисмидан кунгурадор девор билан ажратилган. У Хива работи (Дишан қалъа)дан баланд Қўрғонтепага ўхшаб кўринади.
Ичан-қалъага 4 дарвоза (Боғча дарвоза, Полвон дарвоза, Тош дарвоза, Ота дарвоза) дан кирилган. Ичан-қалъага ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ, ўзини гўёки эртаклар оламига тушиб қолгандек, ҳис қилади.