Хорижий илғор мамлакатларда қишлоқ хўжалиги экинлари навларини яратишнинг янги усуллари, Туркия ва баъзи мамлакатларда ген ўзгартирилган ГМО навларни аниқлаш, таққослаш, уруғларни сертификатлаштириш, кўпайтириш, ишлаб чиқариш, сақлаш технологиялари бўйича олиб борилган энг сўнги тадқиқотлар билан илмий-амалий тарзда таништириш мақсадида Ўзагроинспекция ва Инспекция қошидаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази ходимларидан иборат 7 нафар Делегация аъзолари Туркиянинг Анқара шаҳрида ташкил этилган ВИИИ Халқаро уруғчилик конгрессида иштирок этмоқдалар.
Конгресс “Туркия Уруғчилар уюшмаси”, “Анталия университети қишлоқ хўжалиги факультети” ҳамда “Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги” ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Конгрессда АҚШ, Япония, Германия, Дания, Венгрия ва бошқа мамлакатларнинг илмий қўмиталари, академиклар, уруғчилик ташкилотлари, ишлаб чиқарувчиларидан иборат жами 1100 дан ортиқ нуфузли ташкилот вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирдан жаҳон уруғчилик савдосидаги сўнги ўзгаришлар, қишлоқ хўжалигида уруғларни сертификатлашнинг муҳим аҳамияти, сувсизлик
ва қурғоқчиликка чидамли буғдой ва арпа навлари уруғликлари ҳақида нав муаллифларининг маърузалари тингланмоқда.