Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2023 йилнинг ўтган даврида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, Ҳукумат томонидан мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштиришга қаратилган Фармон ва қарорлари ҳамда Инспекция бошлиғининг буйруқ ва кўрсатмалари ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Таҳлил этилаётган давр мобайнида тегишли соҳалар бўйича амалдаги қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилган жами 8 048 та назорат тадбирлари, шундан 92 та текширишлар ва 7956 та ўрганишлар натижасига кўра 12 минг 884 та назорат ҳужжатлари қўлланилди.
Хусусан, аниқланган қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 159 та, шундан туман ҳокимликларига 102 та, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига 13 та, Уруғчиликни ривожлантириш бошқармасига 2 та, кластерларга 13 та, ирригация бўлимларига 5 та ва бошқа қишлоқ хўжалик ташкилотларига 24 та тақдимномалар киритилган бўлса, ўтказилган мониторинглар давомида 4822 нафар мансабдор шахслар қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилган, 391 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда 7 минг 497 та ёзма кўрсатма берилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларнинг юритилиш юзасидан жами 391 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар юритилган бўлиб, шундан 349 таси кўриб чиқилиб, 42 таси кўриб чиқиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Ушбу ҳуқуқбузарликларни ҳал этилиши давомида 107,2 млн. сўмлик жарима қўлланилган.
“Ўзагроинспекция” Ахборот хизмати