Ру Ўз O`z En

Жорий йилнинг ўтган даврида ерга оид қонунбузарлик ҳолатлари қандай?

1 Август 2024 1073

Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими мутахассислари томонидан инспекция фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга кўра белгиланган вазифалар юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида жами 1 минг 521 та ҳолатда 304,7 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонларида ер қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилган бўлиб, шундан суғориладиган ерларда -274 гектар, лалми ерларда -1,6 гектар, яйлов ерларда -25,5 гектар ва бўз ерларда- 3,4 гектар ер қонунбузарлик ҳолатларини ташкил этмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилганлиги оқибатида қишлоқ хўжалигига жами 206 миллиард 960 миллион сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди.

Аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича чора кўриш учун прокуратура органларига 871 та, ИИВ ҳудудий бўлинмаларига 370 та ҳужжатлар, 229 та ҳолатда бошқа ташкилотларга, 12 та ҳолатда ердан фойдаланувчиларга огоҳлантириш хатлари юборилган бўлса, 39 та ҳолатда судларга даво аризалари киритилган.

Хусусан, ҳудудий бошқармалардаги мутахассислар томонидан 2024-йилнинг июль ойи давомида 338,9 минг гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда олиб борилган тезкор мониторинг тадбирлари натижалари бўйича ўрганишлар ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 21,5 гектар ер майдонларида ердан самарали фойдаланишда бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб қурилиш қуриш- 46 та ҳолатда 17,7 гектар, Ердан фойдаланувчи томонидан ўзини ерида рухсатсиз қурилиш қуриш ҳолатлари- 6 та ҳолатда 0,6 гектар, Рухсатсиз тупроқни унумдор қатламига зарар етказиш -5 та ҳолатда 3,2 гектарни ташкил этиб, ушбу аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга белгиланган тартибда чора кўриш учун юборилган.

 

Ф.Тўхташев, Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи   

Text to speech