Тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, уруғлик пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш, уруғлик чигит тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш юзасидан 2024 йил ҳосили учун давлат стандартлари талабига жавоб берадиган сифатли уруғлик чигит тайёрлаш ишларининг бориши Инспекция томонидан назорат қилиб борилмоқда.
Хусусан, Вилоятда уруғлик учун қабул қилинган пахта хом ашёси ва уни сақлаш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 2023 йил пахта ҳосилидан Кластер корхоналари ҳамда Элита уруғчилик хўжаликлари томонидан жами 11 минг 840 тонна уруғлик пахта жамғарилган шундан, 11 минг 530.7 тонна кластер корхоналари томонидан 309.4 тоннаси Элита уруғчилик хўжаликлари томонидан, шунингдек, 11 минг 840 тонна уруғлик пахтанинг 10 051 тоннаси асосий ва 1 минг 789 тоннаси захира фонд сифатида қабул қилинган.
Хоразм вилоятидаги пахта-тўқимачилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликлари томонидан 2024 йил пахта ҳосили учун уруғлик чигитни тозалаш, саралаш ишларини декабрь, январь ойларида амалга ошириш бўйича вилоятидаги пахта тўқимачилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликлари томонидан 2024 йил пахта ҳосили учун уруғлик чигитни туксизлантириш ва дорилаш ишларини февраль ойигача кунлик графиклари тўлиқ ишлаб чиқилган.
Вилоятда пахта-тўқимачилик кластерлари ва бошқа корхоналар томoнидан уруғлик чигитни саралаш, дорилаш ва қадоқлаш цехларида жорий йил ҳосили учун тайёрланиши режалаштирилган уруғлик чигитларга талаб этиладиган захиралар тўғрисидаги маълумотга кўра, вилоятнинг жорий йилда уруғлик чигит дорилаш режаси 5 минг 847 тонна бўлиб, дорилашда талаб қилинадиган кимёвий препаратлар, қоплар ва ёрлиқлар захираси тўлиқ яратилган, талаб этиладиган иплар, ёғоч тагликлар (паддон) ва сақлаш учун омборлар тўлиқ таъмирланган.
Шунингдек, вилоятда жами 7 та уруғлик чигит тайёрлаш цехи мавжуд бўлиб, шундан, «Қоботех» МЧЖга қарашли уруғлик чигит тайёрлаш цехи, Хоразм пахта уруғчилиги МЧЖга қарашли Қўшкўпир уруғлик чигит тайёрлаш цехи, «Урганч кластер» МЧЖга қарашли уруғлик чигит тайёрлаш цехи, «Гурлан Глобал текс» МЧЖга қарашли уруғлик чигит тайёрлаш цехи ҳамда Хонқа уруғлик чигит тайёрлаш цехларида ишлар бошлаб юборилган.
Фермер хўжаликларини юқори сифатли уруғлик чигит билан таъминлаш мақсадида Инспекция қошидаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази ДМнинг Хоразм филиали томонидан хар бир уруғлик тайёрловчи корхоналарга малакали мутахассислар бириктирилган.
Вилоятда уруғлик пахтани тозалаш-саралаш, туксизлантириш ва дорилаш ишлари “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан мониторинг қилиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда вилоятдаги пахта-тўқимачилик кластерлари ва уруғлик тайёрлаш цехларида 3067 тонна уруғлик пахтада тозалаш-саралаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан режалаштирилган 5 минг 847 тонна уруғлик чигитнинг 1 минг 224 тоннасида дорилаш қадоқлаш ишлари ишлари амалга оширилган.
Назорат тадбирлари давомида сифатли уруғлик чигит тайёрлаш ишларининг қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиниши юзасидан пахта-тўқимачилик кластерлари ва уруғлик тайёрлаш цехлари бошлиқларига тегишли огоҳлантириш хатлари ва ёзма кўрсатмалар берилишиши таъминланди.
Келгуси йил ҳосили учун сифатли уруғлик чигит тайёрлаш Ҳукумат қарорларида белгиланган талаблар асосида тайёрланиши ва сақланиши Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимларининг соҳавий ходимлари томонидан тизимли равишда назоратга олинган бўлиб, аниқланган қонунбузарликлар юзасидан тегишли тартибда таъсир чоралари кўриб борилмоқда.
"Ўзагроинспекция"нинг Хоразм вилоят бошқармаси