Ру Ўз O`z En

Конституция тарғиботи: Инспекцияда махсус ўқув ташкил этилди

22 Сентябрь 2023 2885

Айни кунларда республика бўйлаб барча бўғиндаги давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини кенг ўрганишга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. 

Мана шундай ўқув семинарларидан бири "Ўзагроинспекция"да ҳам ташкил этилиб, унда марказий аппарат ва ZOOM платформаси орқали ҳудудий бошқарма ходимлари ҳам иштирок этдилар. Экспертлар сифатида тадбирда Тошкент давлат юридик университети доценти И. Турабоев ҳамда Фанлар Академияси давлат ва ҳуқуқ институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори А. Тешабоевлар иштирок этиб, йиғилганларга Конституциямизда белгиланган асосий принциплар, жамият ва шахс масалалари, хусусан, кадрлар учун белгиланган ҳуқуқий нормалар ҳамда уларни давлат хизматчисининг ҳар кунлик фаолиятига татбиқ этиши юзасидан тушунтиришлар берди.

-Аҳолининг эркин ва фаровон ҳаёт кечириши учун уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, қонун ва ватан олдидаги бурчлари акс этган бош Қомусимиз ҳар биримизнинг фаолиятимиз учун бош мезондир.-дейди Инспекциянинг маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчи Г. Иргашева- Бугунги ташкил этилган тадбир ҳар бир давлат хизматчисининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларини чуқур билиши, унда белгиланган ҳақ-ҳуқуқлари ва бурчларини чуқур англаши, фаолиятида ҳам бунга қатъий амал қилиши лозимлигини яна бир бор англатди.

Ўқув давомида Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси, ушбу йўналишда қонунчиликни янада ривожлантириш масалалари, инсон ҳуқуқ-эркинликларини ҳимоя қилишда назоратни амалга оширувчи органларнинг роли юзасидан фикрлар алмашилди.

Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан тегишли жавоблар берилди.

◽️Ўқувлар Инспекциянинг ҳудудий бошқармаларида ҳам бевосита давом этмоқда. 

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech