Ру Ўз O`z En

Уруғлик пахта етиштиришга мўлжалланган 10 минг гектардан зиёд майдонлар уруғчиликдан чиқарилди

20 Сентябрь 2023 2615

Жорий йилда 119 та туманда 3187 та субъектлар томонидан 99 335 гектар майдонларда уруғлик пахта парвариш қилинди.

Уруғлик пахта майдони апробацияси — келгуси йил ҳосили учун зарур “пойдевор” ҳисобланади. Шу сабабли, Инспекциянинг Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтган давр мобайнида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Пахта уруғчилиги йўналиши бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 7 августдаги “Уруғлик пахта майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва тегишли ташкилотлар мутахассислари, соҳа олимларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудларда, сифатли ва кафолатланган уруғлик пахта жамғариш юзасидан доимий равишда уруғчилик субъектларида мониторинглар олиб борилди.

Мониторинг ва апробация тадбирлари натижасида уруғлик пахта парваришида хато ва камчиликларга йўл қўйилган 10,5 минг гектар майдонлар уруғчиликдан чиқарилди.

Жорий йилда яроқли деб топилган 88,8 минг гектар майдонлардан 139,7 минг тонна уруғлик пахта, шундан 99,1 минг тонна “асосий фонд” учун, 40,6 минг тонна “захира фонд” учун жамғариш режалаштирилган.

Жумладан, 21 та эртапишар навлардан 107,5 минг тонна 3 та ўртапишар навлардан 19,4 минг тонна, 6 та ингичка толали навлардан 5,3 минг тонна, шунингдек, истиқболли ва янги навлардан 7,5 минг ташкил қилади.

Келгуси йил ҳосили учун жамғариладиган уруғлик пахтадан 73,3 минг тонна уруғлик чигит қайта ишланади. Шундан, 56,4 минг тонна эртапишар навлар, 10,3 минг тонна ўртапишар навлар, 2,7 минг тонна ингичка толали навлар, 3,9 минг тонна истиқболли ва янги навлар улушига тўғри келади.

Ҳудудларда фаолият олиб бораётган Агрокластерлар ва уруғлик пахта етиштирувчи хўжаликларидан апробация ўтказилишида амалий ёрдам берилишини сўраб ёзган 12 та мурожаатларга ўз вақтида тегишли хулосалар берилди.

Шунингдек, Инспекциянинг Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бошқармаси томонидан пахта қабул қилиш масканларида уруғлик пахта қабул қилиш дислокациялари ишлаб чиқилганлиги, уруғлик қабул қилиш омборлари ва майдончалари таъмирланганлиги, лаборатория жиҳозлари ва ўлчов воситаларини давлат қиёсловидан ўтказилганлигини ўрганиб чиқилмоқда

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech