Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва сифатли маҳсулот етиштиришда асосий драйвери уруғчилик тармоғи ҳисобланиб кондицияли уруғлар етиштиришда эса апробация кўриги муҳим ўрин тутади.
Хусусан, Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда 1 млн гектардан ортиқроқ асосий майдонларга бошоқли дон экинлари экилиб, мазкур майдонларни сифатли сара 265 минг тонна уруғликлар талаб этилиб, сифати кафолатланган уруғликлар билан таъминлаш барча соҳа мутасаддиларга катта масъулият юклайди.
Шу сабабли республиканинг барча соҳа олим ва мутахассислари томонидан келгуси йил ҳосили учун генетик жиҳатдан навдорлиги юқори бўлган уруғликлар майдонларни аниқлаш мақсадида, даражасидаги тадбири сифатида апробация кўригини ўтказиш олдидан марказлашган ҳолда ўқув-амалий семинар ташкил этилиши ва тегишли тушунтириш, тавсиялар бериш ва тажриба алмашиш анъана тусига айланиб қолган.
Хабарингиз бўлганидек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ҳамкорлигида Андижон вилоятидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида 2023 йил 12 май куни “Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятларда уруғлик ғалла майдонларида апробация кўриги”ни ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда Қишлоқ хўжалиги вазири А. Воитов бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ва ушбу вазифаларни самарали ташкил этиш юзасидан тўхталган бўлса, олим ва мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрсида”ги Қонуни ҳамда ҳукуматнинг 2021 йил 12 октябрдаги “Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида” Низоми талаблари асосида апробация кўригини ўтказиш ва олинган намуналарни таҳлил қилиш жараёнлари тушунтириб ўтилди.
Республикада уруғлик ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш учун ҳудудларда 150 дан ортиқ комиссиялар тузилиб мазкур комиссияларга 500 га яқин тегишли тайёрлов, таъминот ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг мутахассислари жалб қилиниб, ушбу комиссиялари томонидан 20-25 иш куни давомида 3200-3300 дан ортиқ уруғлик етиштириш ҳуқуқига эга бўлган уруғчилик субъектлари, элита уруғчилик хўжаликлари ва илмий муассасаларнинг уруғлик учун ажратилган майдонларида намуналар олиниб таҳлил қилиниши ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиши белгиланди.
Шу сабабли жойларда тузилган апробация комиссиялари томонидан республикамизда келгуси 2024 йил ғалла ҳосили учун серҳосил, навдорлик сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига тўлиқ жавоб берадиган уруғлик дон жамғариш мақсадида, Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимларининг жами 141 та инспекторлари томонидан юқорида қайд этилган Низом талаблари асосида апробацияни кўригини ўтказилиши, навга хос бўлмаган аралашмалари ва бегона ўтлар мавжуд майдонларни уруғликдан чиқариш ва яроқсиз деб топиш бўйича назорат тадбирлари бошлаб юборилди.
Бундан ташқари, туманларга бириктирилган инспекторлар томонидан, “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан уруғлик дон қабул қилувчи «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги 34 та дон корхоналар уларга қарашли 73 та масканлар ва 65 та уруғлик цехлар, 51 та элита уруғчилик хўжаликлари кластер корхоналарнинг масъул ва жавобгар шахслари томонидан жорий йилда уруғлик материалларини қабул қилиш, жойлаштиришда стандартлар талабига амал қилиниши ҳамда апробация комиссия аъзолари апробация жараёнини Низомда белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилиши таъминланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, республикамизда бугунги кунда, амалга оширилаётган бу тадбирлар натижасида 2024 йил ғалла ҳосили учун навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, серҳосил ғалла навларидан уруғлик дон жамғарилишда Инспекциянинг “Қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бошқарма”си ҳамда вилоят бошқарма, туман ҳудудий бўлимлари томонидан тегишли чоралар белгиланиб, назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
М. Қурбанбоев, Қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилишбошқарма бошлиғи
Ш.Xайитов, Бошқарма бош мутахассиси