Ру Ўз O`z En

УРУҒЛИК ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛИШИ МЎЛ ҲОСИЛ ЕТИШТИРИШНИНГ АСОСИ

6 Май 2025 55

Бошоқли дон экинларидан сифатли ва мўл ҳосил олишда уларнинг биологик хусусиятлари, мақбул парваришлаш агротехник тадбирлари ва экин майдонларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш муҳим омиллардан ҳисобланади.

Қашқадарё вилоятида 2025 йил уруғлик ғалла ҳосили учун жами 299 нафар субъектлар томонидан 8608 гектар майдонларда уруғлик учун ғалла парваришланмоқда.

Вилоятда 2025 йил уруғлик ғалла ҳосили учун фермер хўжаликлари томонидан буғдойнинг “Хисоракъ, “Алексеич”, “Краснодар-99”, “Аср чилгиси”, “Веха”, Первитса”, “Шукрона”, “Антонина” навлари ҳамда “Косон ЭУХ”  томонидан  “Давр” ва “Школа” навлари  етиширилмоқда.

Шунингдек, ҳозирда ушбу уруғлик ғалла майдонларида хўжаликлар томонидан минерал ўғитлар гектарига 800 кгдан озиқлантирилди ва гектарига 5 тоннадан маҳаллий ўғитлар чиқарилиб, суғориш ишлари шарбат усулида амалга оширилди.

Айни кунларда ғаллани ривожланишини тезлаштириш ва касалликларга чидамлилигини ошириш мақсадида азотли ўғитлар ва биостимуляторлар ёрдамида ўсимликнинг баргидан суспензия усулида озиқлантириш ишлари амалга оширилмоқда.

Уруғлик ғалла майдонлари бошоқлаш фазасида ривожланмоқда. Уруғлик майдонларидан сифатли уруғлик дон етиштирилишини таъминлаш мақсадида “Ўзагроинспексия”нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимларининг қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг етиштирилишини назорат қилиш мутахассислари томонидан белгиланган агротехник тадбирларни муддатларида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш мақсадида ҳар 15 кунда мониторинг кузатув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech