Ру Ўз O`z En

СИФАТЛИ ДОН ВА УН МАҲСУЛОТЛАРИ “ЎЗАГРОИНСПЕКЦИЯ” НАЗОРАТИДА

12 Май 2025 60

Мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда ва халқимиз турмуш фаровонлигини оширишда сифатли дон етиштириш ва сифатли ун маҳсулотлари тайёрлаш муҳим ўрин тутади. Шу боис аҳолининг ун ва нон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, бозорларда ун ва нон маҳсулотларини кўпайтириш бугунги кунда энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

 

Ички бозорни сифатли ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Ўзагроинспексиянинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган тадбиркорлик субъектларида ун ишлаб чиқариш қувватлари мавжудлиги, технологик жараёнлар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги Инспекция томонидан ўрганиб келинмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорларнинг мурожаатларига кўра 8 та донни қайта ишлаш корхоналарида ун ишлаб чиқариш қувватларининг мавжудлиги, технологик жараённи ташкил этиш белгиланган талабларга мос келиши, маҳсулот сифатини назорат қилиш бўйича лаборатория фаолияти тўғри йўлга қўйилганлиги, технологик жараёнларнинг белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бериши аниқланди.

Албатта бу тадбирлардан кўзланган мақсад, ички бозорни сифатли ун ва нон маҳсулотлари билан таъминлаш орқали халқимизнинг дастурхони тўкин бўлишига эришиш.

Д.Убайдуллаев,

Ўзагроинспексиянинг Тошкент вилояти бошқармаси шўба бошлиғи

Text to speech