Ру Ўз O`z En

CАМАРҚАНД: ДОН СИФАТИ НАЗОРАТДА

28 Июнь 2024 1343

Самарқанд вилоятида ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан дон қабул қилувчи корхоналарига давлат эҳтиёжи учун 2024-йил ҳосилидан жами 228 минг тонна, жамғарма ҳисобига 76 минг 150 тонна, вақтинча сақлаш(биржа)га 138 минг 600 тонна, уруғлик донга 13 минг 250 тонна дон топшириши режа қилинган.

Бугунги кун ҳолатига жами 169 минг 613 тонна шундан жамғарма ҳисобига 75 минг 884 тонна, вақтинча (биржа)га 89 минг 445 тонна ва уруғлик донга 4 минг 284 тонна дон қабул қилинди.

Дон қабул қилиш корхоналарига топшириш режалаштирилган буғдой дони, тайёрлаш ва етказиб беришга бўлган талаблар давлат стандарти асосида қабул қилинади ва ушбу меʼёрий ҳужжатга асосан буғдой дони сифатига кўра 5 та синфга бўлинади. Дон корхоналарига топширилган дон учун фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китоб ишлари давлат стандартида кўрсатилган синфлар бўйича олиб борилади.

Ўз навбатида етиштирилаётган донни давлат омборларига қабул қилиб олиниши, сифатли сақланиши ҳамда донни қайта ишлашда дон ва дон маҳсулотларидан оқилона фойдаланишда “Ўзагроинспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси ходимларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

2024 йил ҳосилидан вақтинчалик сақлаш, давлат ресурси ва уруғлик буғдойларни дон қабул қилиш масканларига қабул қилишда юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича инспекциянинг вилоят ва туман бўлимлари ҳамда “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси Самарқанд вилояти филиали ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари шакллантирилган.

Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, дон корхоналарига тўлиқ бириктирилиб, автотранспортларда топширилаётган донлардан намуналар тўғри олиниши, ўртача ва суткалик намуналар тўғри шакллантирилиши, донни сифати бўйича таҳлиллар тўғри ўтказилиши, китобларга ўз вақтида расмийлаштирилиши ва намуналар тўғри сақланишини қатъий назоратга олинган.

Қабул қилинган дон маҳсулотлари сифати, сақланиши, уларни жойлаштириш тартибига риоя қилиниши, уларнинг миқдори ва сифати бўйича ҳисобга олишнинг тўғрилиги, донларнинг сақлашда табиий камайиш нормалари қўлланишининг асосланганлиги устидан доимий назоратини амалга ошириш инспекциянинг асосий вазифаларидан биридир.

 

Р.Собиров, “Ўзагроинспекция" Самарқанд вилоят бошқармаси

Text to speech