Ру Ўз O`z En

Сурхондарё: 7 минг гектардан ортиқ майдонда уруғлик пахта етиштирилмоқда

12 Август 2024 985

Сурхондарё вилояти Ангор тумани “Мустақилликнинг 10 йиллиги” ҳудудидаги “Замин Ангор кластер” МЧЖ нинг уруғлик пахта майдонларида дала апробацияси кўригини ўтказиш бўйича ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Семинарга “Ўзагроинспекциянинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва уларнинг туман бўлимлари бошлиқлари ҳамда соҳага алоқадор бўлган бошқа ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Сурхондарё вилоятида 2024-йил ҳосилидан уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун тендер танловидан ўтган 211 нафар субъектларнинг 7 минг 684 гектар майдонида уруғлик пахта етиштириш учун ғўзанинг юқори авлодли навлари экиб парваришланиб келмоқда. Бугунги кунга қадар ушбу майдонларда мутахассислар томонидан уч маротаба мониторинг тадбирлари ўтказилиб, 260 гектар майдон касаллик ва зараркунандалар билан зарарланганлиги, бегона ўт босганлиги, ва бошқа сабабларга кўра уруғлик олиш учун яроқсиз деб топилди.

Эндиги вазифа уруғлик пахта олинадиган майдонларда келгуси йил ҳосили учун уруғлик пахта олинадиган майдонларни оқилона танлаб олишдир.

Ўқув семинарида 2024-йил пахта ҳосилидан вилоятнинг тупроқ-иқлим шароитига мос, тезпишар, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли навларидан танлаб олиш бўйича барча қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотларга, асосан вилоят ва туманларда уруғлик олинадиган майдонларда апробацияни ўтказиш бўйича тузилган комиссия аъзоларига тегишли топшириқлар етказилди.

Апробация кўригини назорат қилиб бориш бўйича "Ўзагроинспекция"нинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимларида ҳам бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

А.Рахматов, “Ўзагроинспекциянинг Сурхондарё вилоят бошқармаси шўба бошлиғи                   

Text to speech