Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан 2024-йил ҳосили учун жамғарилган уруғлик пахта ғарамларини сақланиши устидан назорат олиб борилмоқда.
Хусусан, 2023 йил ҳосилидан 9 та пахта тўқимачилик кластерлари томонидан жами 7 минг 807 тонна, шундан 30 та ғарамларда 7 минг 598 тонна ва 5 та омборларда 209 тонна уруғлик пахта хомашёси нав ва авлодлар бўйича жамғарилган.
Жумладан, пахта тўқимачилик кластерларида жамғарилган уруғлик пахта хомашёсининг 7598 тоннаси фермер хўжаликлари ва 209 тоннаси элита уруғчилик хўжаликлари томонидан асосий фонд учун жамғарилган.
Ўтказилган назорат тадбирлари натижасига кўра, жами ғарамлар брезент ёпинғичлар билан ёпилган бўлиб, уларда тунел қазиш ишлари, қирқиш ва тараш тадбирлари амалга оширилганлиги аниқланди
“Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сифатини баҳолаш маркази” ДМ вилоят филиали томонидан, ҳар куни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида, намуна танлаб олиш ҳамда намуна олингандан сўнг, механик шикастланганлиги, 1000 дона чигитнинг оғирлиги, пишганлиги ва унувчанлик даражасини аниқлаш учун қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг экинбоплик сифат кўрсатгичларини синовдан ўтказиш ва нав софлигини аниқлаш бўйича лабораторияга юбориш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, ҳудуддаги 4 та уруғлик чигитни қайта дорилаш, қадоқлаш ва сақлашга ихтисослашган цехларни таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши устидан назорат назорат ўрнатилган бўлиб, жойларда пахта уруғчилик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Мавсумни белгиланган муддатларида сифатли якунлаш мақсадида Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан ғарамларда сақланаётган уруғлик пахта хом-ашёси стандарт талаблари асосида жамғарилиши бўйича 9 та назорат тадбирлари ўтказилди ҳамда 7 та огоҳлантиришлар, 8 та ёзма кўрсатмалар берилиб, 1 та аниқланган ҳолат бўйича тўпланган материаллар тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Инспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси