Жорий yil республика бўйича 136 та paxta етиштирувчи туманларда ташкил этилган 140 та paxta тўқимачилик кластерлари ва 30 минг 704 та фермер хўжаликлари томонидан paxta хом-ашёси етиштирилди.
Бугунги кунда барча вилоятлар ва туманларда paxta терими қизғин паллага кирган.
Жорий йилда қабул қилинадиган пахтани нави, синфи ва сифати бўйича юзага келадиган низоли ҳолатларни жойида тезкор ҳал этиш мақсадида «Ўзагроинспекция»нинг 2024 йил 29 август кунида УМ-50-24-сонли буйруғи қабул қилиниб, ижрога қаратилди.
Буйруқ билан Инспекциянинг марказий аппаратида Республика ишчи гуруҳи ташкил этилган, paxta ҳосилини қабул қиладиган 394 та paxta қабул қилиш масканларига «Ўзагроинспекция»нинг малакали мутахассислари бириктирилди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ҳар бирида 3 тадан жами 39 та мобил Арбитраж гуруҳлари ташкил этилиб жойларда фаолият юритмоқда.
Мобил Арбитраж гуруҳлари paxta топширувчи ва paxta қабул қилиш масканлари ўртасида пахтанинг нави, синфи ва сифати бўйича келиб чиқадиган низоли ҳолатларни жойида ҳал этиб бормоқда.
Бугунги кунда жами 164 та низоли ҳолатлар Инспекция томонидан кўриб чиқилди ва 112 таси (68,3 фоиз) фермер хўжаликлар фойдасига ҳамда 52 таси (31,7 фоиз) корхоналар фойдасига ҳал этилиб paxta хом-ашёсининг юқори синфларга қабул қилишга эришилди.
Пахтанинг нави, синфи ва сифати тўғри таҳлил қилиниши, paxta топширувчи ва қабул қилувчи ўртасида юзага келадиган низоли ҳолатларни тезкорлик билан жойида ҳал этилиши «Ўзагроинспекция» томонидан кунлик назоратга олинган.
K.Axmedov, "Ўзагроинспекция" бошқарма бошлиғи