Ру Ўз O`z En

Соҳада раҳбар ва ходимлар малакаси ошириб борилмоқда

6 Июнь 2023 2294

Ўзбекистон Республикаси“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунинг 12-моддасига мувофиқ давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориши шарт эканлиги белгиланган.

Шунга кўра, мазкур топшириқ ижроси бўйича "Агроинспекция"да фаолият олиб бораётган ходимлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида фаолият юритаётган таркибий бўлинмалар раҳбар кадрлари учун 2023 йилнинг май ойидан бошлаб ташкил этилган бир ҳафталик махсус малака ошириш курсларида иштрок этдилар.

Ушбу ўқув курсларида тингловчиларга назарий ва амалий билимлар уйғунлашган ҳолда ўргатилиб, уларнинг давлат органи ваколатларини лозим даражада амалга ошириши учун зарур бўлган билим, малака ва кўникмалари ривожлантирилди.  

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган Инспекциянинг 10 га яқин бошқарма ва бўлим бошлиқларига ўқув курси якуни бўйича сертификатлар топширилди.

Ҳудди шунингдек Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ташаббуси билан Давлат бошқаруви академиясида жорий йилнинг 15-16 май кунлари Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси бўйича вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратида фаолият юритаётган 800 дан ортиқ кадрлар билан ишлаш тузилмалари раҳбарлари учун 18 соатлик ўқув курси ташкил этилиб, ушбу ўқув курсида Инспекциянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими иштроки таъминланди.

Мақсад – маъмурий ислоҳотлар жараёнида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг кучга кириши билан меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатларга оид ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат бўлди.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech