“Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (170-сон, 29.04.2023й.) қабул қилинди.
Қарор билан, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобдан чиқариш, техника тўғрисида маълумотнома бериш, техник кўрикдан ўтказиш, тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.
Қарорга кўра, жисмоний ва юридик шахсларга:
техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобдан чиқариш, шунингдек, тракторчи-машинист гувохномаси олиш учун Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш;
техникаларни рўйхатда турганлиги тўғрисидаги маълумотномани Инспекцияга келмасдан туриб, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали олиш;
техникаларни рўйхатдан ўтказилган худудидан қатъий назар исталган худудда техник кўрикдан ўтказиш имконияти яратилади.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” тизимида рўйхатга олинган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга Ўзагроинспекция томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизини тўлаш имкони берилмоқда.
Шунингдек, Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказишда талаб этиладиган мулк эгалигини тасдиқловчи нотариал идоралар томонидан тузиладиган шартномалар ва божхона юк деклорацияларини юридик ва жисмоний шахслардан талаб этилмасдан, ушбу ҳужжатларни Инспекция томонидан тегишли ташкилотлардан интеграция йўли билан электрон олиш йўлга қўйилмоқда.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг техникаларини ҳаракатланувчи мобил техник назорат линияларидан фойдаланган ҳолда техник кўрикдан ўтказиш амалиёти 2023 йилнинг 1 майидан жорий этилмоқда.
Техникаларнинг техник ҳолатини электрон юритилишини таъминлаш мақсадида, техник кўрикдан ўтказилган техникаларнинг электрон базаси “Техникалар техник кўриги” автоматлаштирилган ахборот тизими
2023 йилнинг 1 июлига қадар ишлаб чиқилади.
Тракторчи-машинист гувохномасини олиш учун ўтказиладиган назарий имтиҳонлар тўлиқ компюьтерда тест кўринишида олиш ва имтиҳон натижасини автоматик тарзда бахолаш имконияти яратилади, шунингдек, “E” ва “F” тракторчи-машинист тоифаларини олиш учун амалдаги 21 ёш 18 ёшга туширилмоқда.
2023 йил 1 августдан бошлаб қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл- қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилотларида харидорларга сотилган янги техникалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга Ўзагроинспекцияда рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган “Ҳисоб-маълумотнома” бериш амалиёти жорий этилади.
2023 йил 1 сентябрдан:
жисмоний шахсларнинг 100 от кучи қувватгача бўлган техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам амалга оширилиши;
техникаларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиётини бекор қилиш (хорижий давлатларга ишга юбориладиган техникалардан ташқари);
эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақами белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномасини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш белгиланмоқда.
Қарор билан, қуйидагилар бекор қилинмоқда:
давлат рўйхатига олинган техниканинг мулк эгаси ўзгарганда, техникани рўйхатдан ўтказган инспекция органига келиб техникани рўйхатдан чиқариш;
Маълумот учун: техникаларни рўйхатдан чиқарганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилган.
жисмоний шахслардан техникаларни ҳисобдан чиқарганлик учун йиғим ундириш;
Маълумот учун: жисмоний шахслардан техникаларни ҳисобдан чиқарганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилган.
техникани олди-сотди ва совға қилишда ёки мерос қилиб қолдиришда талаб қилинадиган техниканинг Ўзагроинспекцияда рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги ТМ-1 маълумотни талаб қилиш;
Маълумот учун: ТМ-1 маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилган, соҳани рақамлаштириш, идоралараро электрон ахборот алмашишни йўлга қўйилиши ҳисобига маълумот электрон олинади.
техникаларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонни бериш (хорижий давлатга ишга юбориладиган техникалардан ташқари);
эски намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаси янгисига алмаштиришда, шунингдек, йўқолган ва яроқсиз ҳолга келган тракторчи-машинист гувоҳномаси ўрнига янгисини беришда тиббий маълумотнома, 3х4 ҳажмдаги расм ва охирги бир йилда ишлаган иш жойидан маълумотнома талаб қилинади.
"Ўзагроинспекция" Техника ҳолатини назорат қилиш бошқармаси