Бу ҳақда АОКАда "Ўзагроинспекция" раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳисобот даврида Инспекциянинг ишонч рақами ва бошқа тармоқлар орқали 973 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, Инспекция томонидан кўриб чиқилган мурожаатлар сони 748 тани ташкил этмоқда, шундан 251 таси Инспекция томонидан қаноатлантирилган, 487 тасига тушунтириш берилган. шундан 172 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган
Шунингдек, соҳага оид муаммоларни жойига чиққан ҳолда мулоқот қилиш орқали ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш мақсадида ўтказилган сайёр қабул ва учрашувларда 40 минг 230 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг муаммолари ваколат доирасида ечим топган.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида Рақамлаштириш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, 10 та модулни ўз ичига олган “Uzagroin.uz” ягона ахборот тизими ишлаб чиқилди Бунда қоғоз шаклидаги ҳисоботларга чек қўйилиб, фаолият бўйича ахборотларни электрон тарзда олиш жорий этилди.
Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга “Ўзагроинспекция” томонидан кўрсатиладиган 6 турдаги давлат хизматларидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фойдаланиш имкони яратилди. Ҳозирда ахборот тизими 14 та вазирлик идоралар ахборот тизимига интеграция қилиниб, техникалар тўғрисидаги маълумотларга ва бошқа сўровларга электрон жавоблар берилиши йўлга қўйилди. Бу ҳақида юқорида ҳам қисқача ахборот бериб кетилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси фаолиятини рақамлаштириш, давлат хизматларини кўрсатишда инсон омилини камайтириш, ортиқча оворагарчиликлар ва коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида, “agrosert.uz” домени остида онлайн платформа ишга туширилиши режалаштирилган..
Ушбу тизим орқали қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар ҳамда пахта маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича хизматларни онлайн равишда кўрсатиш йўлга қўйилади.
“Ўзагроинспекция” нафақат Республикада қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилинишини назорат қилади, балки, уруғларни аккредитация доирасига мувофиқ сертификатлаш, уруғ ҳамда кўчатларнинг сифатини аниқлаш бўйича фаолиятни амалга оширади.
Қолаверса, “Ўзагроинспекция” ўз олдига Республикамизга четдан кириб келадиган уруғликларнинг таркибида гени ўзгартирилган организмлар (ГМО)нинг мавжудлигини ўрганиб боришдек муҳим вазифани ҳам белгилаб олган.
Ҳозирги кунда, “Ўзагроинспекция” қошида замонавий шарт-шароитларга эга лаборатория ташкил этилиб, уни халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириб, аккредитациядан ўтказиш мақсадида, Жаҳон банки томонидан ажратилган 6 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобига замонавий ўлчов воситалари ва синов қурилмалари харид қилинди ва тўлиқ жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.
“Ўзагроинспекция” ташаббусига кўра, уруғчилик соҳасида ривожланган бир қатор хорижий давлатлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиб, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистон Халқаро уруғларни синаш ассоциацияси – (ISTA)га уюшма аъзолигига қабул қилинган ҳамда лабораторияни халқаро ISTA қоидалари бўйича аккредитацияга тайёрланмоқда.
Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича 4 мингдан ортиқ тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан 2 мингга яқини оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этади. 27 маротаба ҳудудий бошқармаларда Пресс-тур, 8 маротаба марказий аппарат томонидан брифинг ва Матбуот анжумани ташкил этилди. Жумладан 2023 йил давомида Инспекциянинг расмий веб сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали 735 маротаба маълумотлар берилган бўлса, бошқа интернет нашрларида 1600 га яқин маълумотлар эълон қилинди.
Телекўрсатув, радиоэшиттириш ва миллий нашрлар орқали 400 дан ортиқ медиа маҳсулот ва мақолалар жамоатчиликка етказилди