Ру Ўз O`z En

Ҳудудларда ғўзани минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари Инспекция томонидан мониторинг қилиб борилмоқда

1 Июль 2024 302

Жорий йилда Республика ҳудудларида 1 млн 12 минг 445 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда.

Бугунги кунда ғўза майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказган, айниқса культивация, далани бегона ўтлардан тозалаш ҳамда минерал ўғитлар билан озиқлантириш шунингдек, суғориш ишларини сифатли амалга оширган кластер ва фермерларнинг даласида ғўза барқарор ривожланаётганлигини кузатиш мумкин.

Инспекция томонидан жойларда ўтказилган мониторинглар давомида, ғўза қатор ораларига 6,1 марта ишлов берилиб, чопиқ қилиш ишлари 4,5 марта, ғўзани баргидан озиқлантириш ишлари 4,9 марта ва ғўзани 1-суғориш ишлари 78 фоиз, 2-суғориш ишлари 9 фоиз майдонларда амалга оширилди.

Шунингдек, бугунги кунда ғўза майдонларининг 81 минг гектари ёки 8 фоизи шоналаш ва 436 минг гектари ёки 43 фоизи гуллаш, 433 минг гектари ёки 43 фоизи 1-2 кўсак, 62 минг гектари ёки 6 фоизи гуллаш фазасида ривожланмоқда.

Бундан ташқари, пахтадан юқори ҳосил олиш ва юқори даромадни кўзлаган фермер хўжаликлари, бугунги кунда азотли ўғитларнинг ўртача йиллик меъёрининг асосий қисми билан ғўзани озиқлантираётганлиги яхши натижа бермоқда.

Жумладан, Республика ҳудудларида ғўзани озиқлантириш учун мавсум давомида талаб этилган 756 минг 125 тонна азотли ўғитларнинг (физик ҳолда) ҳозирда 475 минг 729 тоннаси, шунингдек бир гектар ғўза майдонига бериладиган ўртача 752 кг йиллик меъёрнинг, 470 килограмм ёки 63 фоизи ғўзага берилган.

Айни пайтда, ҳудудларда ғўза майдонларини азотли минерал ўғитлар билан иккинчи озиқлантирилиш (97%) ишлари якунланмоқда.  

Инспекция томонидан 13 минг 453 та мониторинг тадбирлари ўтказилиб, ўтказилган мониторинглар давомида ғўза майдонларида амалга оширилаётган самарали агротехник тадбирлар билан биргаликда, бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, ушбу камчиликларни бартараф қилиш ва келгусида уларнинг олдини олиш юзасидан фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарига жами 13 минг 256 та огоҳлантиришлар берилди. 

 

Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими

Text to speech