Қишлоқ хўжалиги соҳасида Селекция бирор экин турининг навини яратилиши бўлса, унинг ҳаётини таъминлаш эса уруғчилик тармоғининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Ҳар қандай навнинг уруғчилигини янгилаш билан мунтазам равишда шуғулланиб борилмас экан яратилган навнинг белгиланган сифат кўрсаткичлари бузилиши билан бирга унинг морфологик ёки қимматли хўжалик белгилари ўзгариб, яратилган навнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келади.
Кўп йиллик тажрибалардан шунарса маълумки, хўжаликлар томонидан сифатсиз уруғлардан экиб фойдаланиши натижасида, қилинган сарф харажатлар ўзини оқламаслигидан ташқари сифатсиз уруғ экилган ер майдоннинг бир йиллик умри фойдасиз кетишига олиб келган.
Шу сабабли, Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлашда истеъмолчиларни сифати кафолатланган ва сертификатланган уруғликлардан экиб фойдаланишини назорат қилиш мақсадида, уруғликларни етиштириш, сақлаш, реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек уруғликларнинг генетик (нав) ва экинбоплик сифатларини аниқлаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар билан боғлиқ бўлган фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш юзасидан, Ўзбекистон республикасининг “Уруғчилик тўғрисидаги” Қонуни ҳамда Президентимизнинг соҳага тегишли қарорлари ва Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа кўпгина норматив ҳуқуқий ҳужжатларда “Ўзагроинспекция” га тегишли вазифалар белгилаб берилган.
Хусусан “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан республикада уруғликларни сифат кўрсаткичларини белгилаш, аниқлаш ва уларни назорат қилиш борилиши уч босқичда амалга оширилади. Бунда:
Биринчи босқич уруғликларнинг генетик (нав) сифати уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларнинг дала апробацияси орқали;
Иккинчи босқич уруғлик экинларнинг навларини тупроққа экиб баҳолаш орқали;
Учинчи босқич уруғликларнинг лабораторияда ўтказиладиган экинбоплик синовлари натижалари орқали аниқланади.
Уруғликларнинг дастлабки сифат кўрсаткичларини яъни дала апробацияси генетик (нав) сифати навдорлигини аниқлашда, уруғлик майдонда ўсимликлардан олинган намуналарни кўз орқали чамалаб таҳлил қилинади ва ушбу навни яратган нав оригинатори берган тавсифига тўлиқ жавоб бериши талаб этилади.
Кўпчиликда ўринли саволлар туғилади. Апробация сўзининг маъноси нима? нима сабабдан уруғлик майдонларда комиссиялар тузилиб апробация дала кўриги ўтказилади? апробацияни комиссиясига кимлар жалб этилади? Мазкур жараёнларни кимлар назорат қилади? Ушбу саволларга қуйидагича жавоб берилади.
АПРОБАЦИЯ бу – (лотинча сўздан олинган бўлиб Аппробатио — тасдиқлаш, маъқуллаш маъносини англатади).
Архив манбаларга кўра мамлакатимизда дала апробация кўригини ўтказиш ишлари ўтган асрнинг 1925 йилидан бошланган экан.
ДАЛА АПРОБАЦИЯСИ – уруғлик майдонлардаги экинларнинг умумий ҳолати яъни генетик (нав) жиҳатдан софлиги ва бошқа сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш, баҳо бериш ҳамда ушбу майдондан олинадиган уруғликларни келгусида уруғлик мақсадида фойдаланиши юзасидан амалга оширилаётган тадбир ҳисобланади.
Нима учун апробация кўриги ўтказилади ?
Республикада қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи субъектларни экишга тавсия этилган, районлаштирилган ва истиқболли навларнинг генетик соф, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган уруғликлари билан таъминлаш мақсадида, уруғлик олиш ва парваришланган майдонларда ҳар йили экин турига қараб белгиланган муддатларда апробация кўриги ўтказилади.
Апробация кўригини кимлар ва қаерда ўтказади ?
Ўзбекистон республика «Уруғчилик тўғрисида» ги қонунга Уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларнинг апробацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзагроинспекция”, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий органларининг, шунингдек тегишли тайёрлов ҳамда таъминот ташкилотлари, илмий муассасаларнинг қўшма қарори билан тузиладиган туман апробация комиссиялари қўшма қарорига асосан уруғлик майдонларида ўтказилади
Апробациянинг мақсади нима ?
Дала апробациясининг асосий мақсади, уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик майдонлардаги экинларнинг генетик (нав) жиҳатдан софлиги, зараркунандалар билан зарарланган-зарарланмаганлиги, касалликларга чалинган-чалинмаганлиги, ажратилиши қийин бўлган маданий ўсимликлар, бегона ўтлар, жумладан энг хавфли карантин ва заҳарли бегона ўсимликлардан тозаланганлиги ҳамда уруғ етиштириш учун тавсия этилган агротехника тадбирлари тўғри ўтказилганлиги ўрганилиб тахминий ҳосилдорлиги аниқлашдир.
Бунда уруғчилик субъектларнинг уруғлик майдонларида экинларнинг навдорлик ва бошқа сифатларини сақлаб қолишда қилинаётган ишларига баҳо берилади.
Апробация ўтказилишини назорат қилиш тартиби?
Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрсида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сонли қарорининг
3-иловаси билан тасдиқланган «Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида» Низомига асосан «Ўзагроинспекция»томонидан назорат қилинади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, республикамизда бугунги кунда, амалга оширилаётган бу тадбирлар натижасида 2024 йил ғалла ҳосили учун навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, серҳосил ғалла навларидан уруғлик дон жамғарилишда Инспекциянинг «Қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бошқарма»си ҳамда вилоят бошқарма, туман ҳудудий бўлимлари томонидан тегишли чоралар белгиланиб, назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари
етиштирилишини назорат қилиш
бошқармаси бош мутахассиси Ш.Хайитов