Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва сифатли маҳсулот етиштиришда кафолатланган уруғликлар билан таъминлаш энг муҳим ва долзарб жараён бўлиб, апробация кўригини сифатли ўтказилишини талаб қилади.
Сурхондарё вилояти иқлим шароитида бошоқли дон экинлари уруғлик майдонларида дала апробация кўриклари ҳар йили май ойининг бошларида ғалланинг сут, мум пишиши ва пишиш фазаларида апробация ўтказувчи комиссиялар томонидан ўтказилади.
Вилоятда жорий йилда 181 та фермер, элита уруғлик хўжаликлари ҳамда Илмий тадқиқот институтларининг жами 6758 гектар уруғлик ғалла майдонларида 22157 тонна сифатли ва сара уруғлик дон тайёрлаш белгиланган.
“Ўзагроинспексия”нинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида уруғлик ғалла майдонларида апробация кўригининг ўтказилишига қатъий амал қилиш, навга хос бўлмаган аралашмалари ва бегона ўтлар мавжуд майдонларни уруғликдан чиқариш ва яроқсиз деб топиш бўйича навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, серҳосил бошоқли дон экинлари навларидан уруғлик дон жамғаришга тайёргарлик жараёнлари устидан Инспекциянинг назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Уруғчилик тўғрисида» ги Қонунининг тегишли моддаларига асосан «Сурхондонмахсулотлари» АЖ дон корхонаси ва уларга қарашли дон қабул қилиш масканлари ҳамда “Уруғчиликни ривожлантириш маркази”га тизимидаги уруғлик цехларининг жавобгар шахсларига жорий йилда уруғлик материалларини қабул қилишда ғалла навларининг аралашиб кетмаслиги учун алоҳида жойлаштирилишида ва сақланишида меъёрлар талабига амал қилиниши ҳамда апробация комиссияси раҳбарлари номига белгиланган талаблар асосида дала апробация кўрикларни ўтказиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилди.
Мақсад, вилоятда 2026 йил ғалла ҳосили учун навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, серҳосил бошоқли дон экинлари навларидан уруғлик дон жамғариш.
“Ўзагроинспексия”нинг Сурхондарё вилояти бошқармаси