Хоразм вилоятида 2023 йил ғалла мавсуми давомида “Ўздонмаҳсулот” АК тизимига қирувчи 4 та дон корхоналари (Хоразмдонмаҳсулотлари, Боғотдонмаҳсулотлари, Хонқадонмаҳсулотлари, Шовотдонмаҳсулотлари) ва уларга қарашли дон қабул қилиш шахобчаларда туманларда етиштирилган товар дон қабул қилиш белгиланиб, мавсумни узлуксиз, қисқа фурсатларда якунлаш мақсадида дислокациялар ишлаб чиқилди.
Вилоятда мавжуд дон корхоналари ва шохобчаларига 2023 йил ғалла ҳосилидан жами 77 минг тонна товар дон қабул қилиниши белгиланган бўлиб, шундан 43 минг тоннаси жамғарма ҳисобига, 34 минг тонна вақтинчалик сақлашга қабул қилиниши режалаштирилди.
2023 йил ғалла қабул қилиш мавсумида жамғарма ҳисобига
45 минг 423 тонна ёки режага нисбатан 105,6% га, вақтинчалик сақлашга эса
42 минг 477 тонна ёки режага нисбатан 124,9% га, жами 87 минг 900 тонна товар дон режага нисбатан 114,2% га бажарилди.
“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси томонидан ҳар бир дон корхонаси ва дон қабул қилиш шохобчаларига бириктирилган ходимлар ғалла қабул қилиш мавсумида қабул қилувчи ва дон топширувчилар ўртасидаги низоли масалаларни жойида бартараф этиб борди. Дон корхоналари ва дон қабул қилиш шoхобчаларидаги лабораторияларга бириктирилган ходимлар томонидан намуналарни тўғри олинишини, олинган намуналарни меъёрий ҳужжатлар бўйича шакллантирилишини хамда намуналарни тўғри таҳлил қилинишини доимий назорат қилиб борди ва вилоятда 2023 йил ҳосилидан қабул қилинган 87 минг 900 тонна буғдой дони тўлиқ 3-синфга қабул қилинишига эришилди.
Бугунги кунда қабул қилинган доннинг 16 минг 300 тоннаси очиқ майдонларда, 22 минг 317 тоннаси очиқ айвонларда, 35 минг 542 тоннаси ёпиқ сиғимли омборларда ва 13 минг 741 тоннаси дон сақлаш элеваторида сақланмоқда.
Қабул қилинган доннинг табиий камайишдаги йўқотишларининг ошиб кетишини ва сифати бузилишини олдини олиш мақсадида ғалла қабул қилиш мавсумида “Ўзагроинспексия”нинг Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази вилоят филиалининг малакали мутахассислари вилоятдаги дон корхоналарига бириктирилиб, қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Инспекция томонидан ҳар бир дон қабул қилувчи корхоналарга бажарилиши мажбурий характерга эга бўлган ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланди.
Ҳозирда дон қабул қилиш корхоналарига қабул қилинган донни сифатли сақлаш ва ёпиқ сиғимли омборларга ўтказиш юзасидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Ҳ.Жуманиязов-Ўзагроинспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси