Самарқанд вилоятида 2025-йил ҳосили учун 94 минг 230 гектар майдонларда ғалла парвариш қилинмоқда.
Вилоятда азотли минерал ўғитлар билан биринчи баҳорги озиқлантириш тўлиқ якунига етказилиб, иккинчи баҳорги озиқлантириш ишлари 16 минг 447 гектарни ёки 17,5 фоиз, суғориш ишлари 49 минг 542 гектар ёки 52,6 фоиз майдонларда амалга оширилди.
Инспекциянинг вилоят бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан ғалла майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказиб, назорат тадбирлари давомида 4 минг 502 та фермер хўжаликларининг 10 минг 661 гектар майдонларида ғалла экиш ишларида хато-камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Хусусан, 383 та фермер хўжалигида 790 гектар сийрак униб чиққан, 303 та фермер хўжалигида 539 гектар сарғайган ва ривождан орқада қолган, 491 та фермер хўжалигида 819 гектар азотли минерал ўғитлар билан сифатсиз озиқлантирилган, 189 та фермер хўжалигида 316 гектар бегона ўтдан тозаланмаган, 1 минг 34 та фермер хўжалигида 2 минг 274 гектар суғориш ишлари сифатсиз ўтказилган, 2 минг 102 та фермер хўжалигида 5 минг 923 гектар маҳаллий ўғит чиқармаган ҳолатлар аниқланди.
Ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан, туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотларга 13 та тақдимнома ҳамда фермер хўжаликларига 1 минг 716 та огоҳлантириш хатлари берилди.
Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бош мутахассиси Sh.Butunov