Ру Ўз O`z En

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ПРEЗИДEНТИ ФАРМОНИНИНГ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

24 Март 2025 238

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Агросаноат мажмуида давлат назорати тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 22.10.2024 -йилдаги ПФ-164-сон Фармонининг 2-бандида, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бўйича қўшимча вазифалар юклатилган.

Мазкур вазифа ижроси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (Ўзбеккосмос) томонидан - Қишлоқ хўжалиги экин ерларидан фойдаланишнинг жорий ҳолати (бошқа мақсадларда), экинларнинг турлари (асосан пахта, буғдой, шунингдек, сунъий интеллект имкониятларига кўра бошқа экин турлари) ҳамда ҳақиқатда экилган экин майдонларини, шунингдек ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилишини аниқлаш бўйича давлат космик мониторингини амалга ошириш “Спасе Ланд Мониторинг” платформаси билан «Ўзагроинспекция»нинг «Узагроин.уз» электрон тизими билан интеграция қилиш бўйича ҳамкорлик ишлари олиб борилишига келишиб олинди.

 «Ўзбеккосмос» агентлиги масъул мутахассислари томонидан давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича “Спасе Ланд Мониторинг” платформасининг техник имкониятларининг тақдимоти ўрганиб чиқилди. Тизимни янада такомиллаштириш бўйича кўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тақдим этилди.

 Интеграция қилиш натижасида қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ер қонунбузарлик ҳолатларини тезкор аниқлаш, бартараф этилиши ҳамда профилактик тадбирларни ўз вақтида амалга оширилишига эришилади.

Text to speech