Бугунги кунда Инспекциянинг Андижон вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари томонидан вилоятда парвариш қилинаётган ғалла майдонларида агротехник тадбирларни сифатли ўтказилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Ўтказилган назорат тадбирларида ғалла майдонларини минерал ва маҳаллий ўғитлар билан ўз вақтида озиқлантирилишига, суғориш, бегона ўтлар ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш ишларини сифатли амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мавсум давомида вилоят ҳудудларида амалга оширилган назорат тадбирлари давомида 2 минг 363 та фермер хўжаликларининг 8 минг 986 гектар ғалла майдонларида агротехник тадбирларни бажарилишида камчиликларга йўл қўйилганлиги маʼлум бўлди.
Хусусан, 510 та фермер хўжаликларининг 1 минг 482 гектар ғалла майдони сийраклиги, 202 та фермер хўжаликларининг 603 гектар ғалла ривождан орқада қолганлиги, 209 та фермер хўжаликларининг 545 гектари азотли минерал ўғитлар билан сифатсиз озиқлантирилганлиги, 367 та фермер хўжаликларининг 1 минг 69 гектар ғалла майдонларида суғориш ишлари сифатсиз ўтказилгани аниқланган.
Ушбу камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича туман ҳокимликларига 14 та тақдимнома, соҳанинг тегишли мутасадди ва фермер хўжаликлари раҳбарларига 1 минг 566 та огоҳлантирув хатлари берилди.