Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги ерларига оид қонунбузилишлар назоратда

13 Март 2024 1431

"Ўзагроинспекция"нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши натижасида фойдаланишдан чиқишига сабаб бўлган ҳолатлар устидан доимий тарзда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давомида қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланмоқда. Биргина жорий йилнинг ўтган ойида Ғузор тумани “А.Турсунов” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 205қ-контуридаги 63 балл бонитетли суғориладиган экин ер майдонларида 5 нафар фуқаролар томонидан жами 0,44 гектар ер участкасида қурилишлар қилиб, ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган. Мазкур ҳолатда етказилган зарар миқдори 290 628 625 (икки юз тўқсон миллион олти юз йигирма саккиз минг олти юз йигирма беш) сўмни ташкил қилди.

Худди шундай ҳолат Қарши тумани “Насаф” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 326қ-контуридаги 0,05 гектар суғориладиган ер участкасида 4 нафар фуқаролар, 245қ-контуридаги 0,1112 гектар суғориладиган ер участкасида 10 нафар фуқаролар суғориладиган ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний қурилиш қилганлиги сабабли, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган. Мазкур ҳолатда етказилган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилганда 87 062 396 (саксон етти миллион олтмиш икки минг уч юз тўқсон олти) сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Нишон тумани “Гулистон” массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 7қ-контуридаги сувли ер майдони фуқаро У.А томонидан 0,06 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, 120,0 кв.метр ўлчамда қурилиш ишларини амалга оширганлиги сабабли ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳамда 5 338 700 (беш миллион уч юз ўттиз саккиз минг етти юз) сўм зарар етказганлиги аниқланди.

Юқорида аниқланган ерга оид қонунбузилишларнинг олдини олиш ҳамда етказилган зарар миқдорини ундириш бўйича белгиланган тартибда судларга даъво аризалари киритилмоқда.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ер турларини, айниқса суғориладиган ер майдонларини сақлаш, ноқонуний эгаллаб олмаслик ва ўзбошимчалик билан қурилишларни қилмаслик юзасидан маҳаллаларда кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Р. Боймуродов Инспекциянинг Қашқадарё вилоят бошқармаси бош мутахассиси

Text to speech